Қозоғистонда маданият ходимларининг маоши оширилади - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда «миллий» мақомга эга бўлган маданият ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 75 фоизга оширилади.

Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаевнинг вазирликка қарашли муассасалар ходимлари билан учрашуви чоғида маълум қилинди. Тегишли лойиҳа Маданият ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Қозоғистон Ҳукумати томонидан маъқулланган, деб хабар беради Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Ҳозирда маданият соҳасида «миллий» мақомга эга 5 та йирик ташкилот фаолият кўрсатмоқда: Мухтор Ауезов номидаги Қозоқ миллий драма театри, Қурманғази номидаги Қозоғистон миллий халқ чолғу асбоблари оркестри, Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри, Михаил Лермонтов номидаги миллий рус драма театри ва Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси. Эндиликда ушбу ташкилот ходимларининг маошлари 1,75 коэффициент билан ҳисоблаб чиқилади ва ошади. Масалан, 7-10 йиллик тажрибага эга артистлар 217 129 тенге олса, 1 июлдан эса уларнинг маоши 379 977 тенгени ташкил қилади.

– Маълумки, Давлат раһбари маданият соҳасини ривожлантириш, хусусан, соҳа ходимлари учун қулай шарт-шароит яратишга катта эътибор қаратмоқда. Айни пайтда вазирлик томонидан катта ишлар амалга оширилмоқда. Иш ҳақини ошириш энг муҳим йўналишлардан биридир. Бундан ташқари, биз бир қатор маданият объектларини реконструкция қилиш, моддий-техника базасини яхшилаш ва кадрлар тайёрлашни кўриб чиқяпмиз», — деди Даурен Абаев.

Вазир Алматига ташрифи давомида Наталия Сац номидаги Давлат академик рус болалар ва ўсмирлар театрида ҳам бўлиб, соҳа мутахассислари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Сўнгги хабарлар