Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган сутка давомида 66 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда COVID-19 тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссиясига асосланиб Kazinform хабар беради.

Шундан Нур-Султанда - 15, Алматида - 42, Чимкентда - 3, Ақмола вилоятида - 2, Қарағанди вилоятида - 3, Қизилўрда вилоятида - 1 киши касалланган.

Сўнгги кунларда Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиши кузатилмоқда. Масалан, кеча 57 та ҳолат қайд этилган бўлса, 24 июн куни 54 киши ушбу касалликка чалинганди.

Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар жами сони 1 306 233 нафарга етди.

Шунингдек, ўтган сутка давомида 23 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайиб, уларнинг умумий сони 1 миллион 292 минг 251 нафарни ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар