Қозоғистонда коронавирус юқтирганларнинг ярмидан кўпи соғайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан оғриган беморларнинг 50 фоиздан ортиғи даволаниб чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси Тимур Султанғазиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга қадар Қозоғистонда 6 440 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари қайд этилган. Шундан 50 фоиздан кўпроғи (3311 нафари) Тузалиб, уйига юборилди», - деди Т.Султанғазиев.

Унинг сўзларига кўра, кеча аниқланган 283 кишидан 69 нафари коронавирус юқтирганлар билан алоқада бўлган.

«Ақтўбе ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилмади. Ҳафта давомида, 11 майдан 17 майгача 1350 бемор рўйхатга олинган. Ўсиш суръатлари 2 фоиздан 5 фоизгача. Шундан 80 фоизи профилактика текшируви вақтида аниқланди», - деди Тимур Султанғазиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар