Қозоғистонда компьютер ускуналарини ишлаб чиқариш ўсиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистонда рақамли ҳисоблаш машинани ишлаб чиқариш 6 баравар кўпайди, деб хабар беради Kazinform energyprom.kzга таяниб.

2021 йилнинг биринчи ойида Қозоғистонда 538 рақамли ҳисоблаш техника ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 3,6 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, 2020 йил январь ойида ишлаб чиқаришнинг йиллик пасайиши 64,8 фоизни ташкил этди.

2020 йилда 59,3 минг ҳисоблаш машинаси ишлаб чиқарилди, бу 2019 йилга нисбатан 6 баравар кўпдир. Ўтган йили рақамли ҳисоблаш техникаси ишлаб чиқаришнинг катта қисми Алматида тўпланган эди. Шаҳарда 58,1 минг мослама ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 6,8 баравар юқори. Қарағанди вилоятида 1,1 минг, Нур-Султан шаҳрида 124 ва Жамбил вилоятида 24 ҳисоблаш машина йиғилди.



ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, Петропавл шаҳридаги С.М. Киров номидаги заводи ZIKComputers русумли компьютер ускуналарини ишлаб чиқаришни бошлади. Истеъмолчиларга маҳаллий ZIKComputers 7 турдаги таклиф қилинди.

ZIKComputers тармоғининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 000 дона компьютер техникасини ташкил этади. Компьютер ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича шериклар - электроника, компьютер техникаси ва сервер ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича 30 йиллик тажрибага эга Great Wall компанияси етказиб беради.


Сўнгги хабарлар