Қозоғистонда кейинги 5 йил ичида қишлоқ аҳолиси 250 миллиард тенге миқдорида микрокредитлар олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда кейинги 5 йил ичида қишлоқ аҳолиси 250 миллиард тенге миқдорида микрокредитлар олади. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқда микрокредитлаш давом этади. Биргина ўтган йилнинг ўзида ушбу мақсадлар учун 43,2 млрд тенге ажратилган. Бу 11 мингдан ортиқ микрокредит беришга имкон берди. Уларнинг 60 фоизи стартап лойиҳаларидир. Дастурни амалга ошириш натижасида қишлоқда 11 минг доимий иш ўрни яратилди. Келгуси беш йил ичида қиймати 250 миллиард тенгедаги 50 минг микрокредитлар бериш режалаштирилган», - деди Сапархан Омаров.

Унга кўра, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида агросаноат комплексини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Шу мақсадда ўтган йили вазирлик субсидия механизмларини қайта кўриб чиқади. Улар маълум бир соҳага эътибор қаратмасдан, ягона ёндашувни таъқиб қилишди. Бундан ташқари, кичик ва ўрта фермерлар учун субсидиялардан фойдаланиш чегаралари ўзгартирилди», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар