Қозоғистонда қайси мутахассисликларга талаб юқори

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раисининг ўринбосари Олжас Ордабаев ички меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мутахассисликлар орасида механиклар, ҳайдовчилар, ошпазлар, ўқитувчилар, тикувчилар, савдо вакиллари, официантларга талаб катта. Аксарият ҳолларда коллеж битирувчилари ишлайди ва бир қатор тоифалар махсус таълимни талаб қилмайди», - дейди Ордабаев «Университет рейтинги: Қозоғистондаги энг юқори ва энг паст кўрсатгичлар» онлайн конференциясида.



Бундан ташқари, у олий таълимда талаб юқори йўналишларга тўхталиб ўтди.

«Агрономия, қурилиш, менежмент, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, умумий тиббиёт олий таълимда жуда машҳур. Айниқса агрономлар, смета муҳандислари, дизайнерлар, реклама бўйича менеджерлар, бухгалтерлар, иқтисодчилар, психологлар, умумий амалиётчилар учун жуда кўп иш жойлари мавжуд. Биз қишлоқ хўжалигига ихтисослашган мутахассисларга талаб катта эканлигини кўрмоқдамиз, аммо, афсуски, ушбу ихтисослик битирувчилари қишлоққа бормайди», - деди Олжас Ордабаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар