Қозоғистонда кўп болали оилаларга йил бошидан буён 110,1 млрд тенге нафақа берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 495,8 мингга яқин оила кўп болали оилалар давлат нафақаларини олди, дея хабар беради Кazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«2022 йил бошидан буён ўртача 495,8 минг оила кўп болали оилаларга умумий қиймати 110,1 млрд тенге тўланди, шу жумладан, нафақанинг мазкури тури 503, 8 минг оилага 27,9 млрдд тенге миқдорида берилди«, - дея Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди.

Биргаликда яшовчи 4 ва ундан ортиқ вояга етмаган боласи бўлган ёки кундузги таълим бўйича 23 ёшгача бўлган талабалари бщлган оилалар, уларнинг даромадларидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўловлар миқдори болалар сонига қараб фарқланади ва 2022 йилда улар 49 100 тенге (4 бола), 61 383 тенге (5 бола), 73 666 тенге (6 бола), 85 948 тенге (7 бола), 8 та болага- 98 016 тенге, 9 та болага - 110 268 тенге, 10 та болага - 122 520 тенге, 11 та болага - 134 772 тенге, 12 та болага - 147 024 тенге, 13 та бола - 159 276 тенге, 14 та болага - 171 528 тенге, болага 15 та - 183 780 тенге, 16 та болага - 196 032 тенге ёки ҳар бир болага 12 252 тенге берилади.

Қозоғистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмларида кўзда тутилган кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналиши доирасида кўп болали оилаларга, уларнинг даромадларидан ташқари давлат нафақаси жорий этилди.


Сўнгги хабарлар