Қозоғистонда кўчма тиббиёт мажмуалари ҳар йили 1,2 миллион кишига хизмат кўрсатади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда кўчма тиббиёт мажмуалари ҳар йили 1,2 миллион кишига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бирламчи тиббий ёрдамни такомиллаштириш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 73-сессиясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган Бирламчи тиббий ёрдамнинг Астана декларацияси операцион механизмлари тарғиб қилинмоқда. 2020 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 30 фоизга оширилади», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, бирламчи тиббий ёрдам шифокорларининг юкини камайтириш ва беморларга кириш имкониятини ошириш бўйича ишлар олиб борилди. Бу йил умумий амалиёт шифокорларининг қўшимча 480 бўлими яратилди. Бирламчи тиббий ёрдамнинг 63 янги муассасалари қурилди.

«Транспорт тиббиёти жорий этилди. Ҳар йили кўчма тиббиёт мажмуаси 1100 та олис аҳоли пунктларида тахминан 1,2 миллион кишини қамраб олади ва 35 мингга яқин беморни аниқлайди. 2020 йилда қўшимча 100 та кўчма тиббиёт мажмуалари сотиб олинди. Шундай қилиб, мавжуд 49 мажмуани ҳисобга олган ҳолда, уларнинг умумий сони 149 тага етди», - деди Алексей Цой.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар