Қозоғистонда ижтимоий хизматлар портали орқали 360 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсга хизмат кўрсатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонда ижтимоий хизматлар портали орқали 360 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсга хизмат кўрсатилди, дея хабар беради Kazinform Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

– Мамлакатимизда «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва турмуш сифатини оширишга оид Миллий режа»ни амалга ошириш доирасида ижтимоий хизматлар портали ишга туширилди. У 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этилади. Шунингдек, портал фойдаланувчига реабилитация қилишнинг техник воситалари ва хизматларини мустақил танлаш имконини беради. Ҳар қандай хизматга кириш учун аввало рақамли имзони тасдиқлаш керак. Шунингдек, хизматларни олиш муддати 6 ойдан 15 кунгача қисқартирилди. Фойдаланувчилар муаммосини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази билан бевосита алоқа ўрнатилди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 7 июлидан бошлаб 1414 рақамли алоқа маркази ишга туширилди.

«Резидентлардан қўнғироқлар бепул қабул қилинади. Call-марказга келиб тушган савол ва портал фаолияти билан боғлиқ таклифлар марказ мутахассиси томонидан кўриб чиқилади ва жавоб қайтарилади. Умуман олганда, жорий йилда ижтимоий хизматлар портали орқали 360 мингдан ортиқ имконияти чекланган фуқароларга хизмат кўрсатилди. Шунингдек, йил бошидан буён ушбу портал орқали 266 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс реабилитация жиҳозлари, 6 мингдан ортиқ имо-ишора тили хизмати, 33 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчи, 55 минг нафарга яқин фуқаро санаторийларга йўлланма хизматини олди. Бугунги кунда порталда махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи 795 та тиббий-ижтимоий муассаса рўйхатга олинган», — дейилади хабарда.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар