Қозоғистонда ишсиз ёшлар сони камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ишсиз ёшлар сони 3,8 фоизга камайди, деб хабар беради Kazinform finprom.kz сайтига таяниб.

Порталга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда 15-28 ёшдаги 78,9 минг ишсиз ёшлар бўлган. Бу мамлакатдаги ишсизларнинг 17,8 фоизини ташкил этади. Йил давомида бу кўрсаткич 5,8 фоизга, ишсиз ёшлар даражаси эса 3,8 фоизга пасайди.

«Ишсизларнинг кўпи аҳоли зич жойлашган ҳудудларда қайд этилган. Масалан, 15-28 ёшдаги ишсиз ёшларнинг асосий қисми Алмати шаҳрида (15,7 минг), Алмати вилоятида (7,7 минг) ва Туркистон вилоятида (6,4 минг). Ўз навбатида, 15-28 ёшдаги иш билан таъминланган ёшлар сони 2 миллионга етди. Ишдан бўшатишнинг энг кўп миқдори Жамбил (−22,4%), Шарқий Қозоғистон (−13,9%) ва Ақтўбе (−11,3%) вилоятларида қайд этилди. Иш билан таъминланган ёшларнинг аксарияти Алмати вилоятида (247,7 минг) жамланган. Алмати шаҳри (245,8 минг) ва Туркистон вилояти (175,5 минг) ушбу йўналиш бўйича биринчи учликка кирди», - дейилади баёнотида.

Ёшларни иш билан таъминлашнинг кучли бешлигига савдо, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, балиқчилик, таълим, қурилиш ва давлат бошқаруви, мудофаа киради.

Сўнгги хабарлар