Қозоғистонда инсониятнинг барқарор ривожланишига бағишланган марафон ўз ниҳоясига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда инсон тараққиёти барқарорлигига бағишланган марафон бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон миллий ЮНЕСКО клублари ассоциациясига асосланиб.

«Барқарорлик манбаи – ўзимизда» марафон лойиҳасига мамлакатнинг барча ҳудудларидан 12 ёшдан 45 ёшгача бўлган 1400 нафарга яқин иштирокчи ариза топширди.

«Лойиҳанинг онлайн формати ва бепул иштироки мамлакатимизнинг барча ҳудудларини, жумладан, қишлоқларни ҳам қамраб олиш имконини берди. Мазкур лойиҳа ўтган йили «Мен қолдирган эко-из» номи остида амалга оширилган эди. Жорий йилда ташкилотчилар иштирокчиларнинг ёшини 45 ёшга кўтариш ҳамда тўғри овқатланиш, инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолати билан боғлиқ мавзуларни янада ёритишга қарор қилишди», — дейилади хабарда.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳа ўқув ва амалий қисмдан иборат.

– Иштирокчилар ўзлари танлаган мавзу бўйича эксперт ва соҳа мутахассисларини тинглаб, билим ва кўникмаларини оширди. Лойиҳанинг амалий қисмида иштирокчилар кундалик уй вазифаларини бажариб, натижаларини ижтимоий тармоқларда эълон қилишди. Бундан ташқари, лойиҳа элчилари – эко-фаоллар, спортчилар, психологлар ва инфлюинсерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва марафон иштирокчиларини рағбатлантиришди», — дейилади ассоциация хабарида.

Миллий марафонни сарҳисоб қилар экан, ташкилотчилар 36 нафар фаол ғолибни аниқладилар.

«Мен ҳар куни машқ қилишда тўхтамасдан 1000 қадам юраман, ҳар куни ўзим учун фойдали бўлган одатларни ўзлаштириб оламан. Тоза ҳавода сайр қилишни, лимонли табиий сув ичишни кундалик одатга айлантирдим. Бундай марафон иштирокчиси бўлганимдан хурсандман. Энди мен клубингизга аъзо бўлишга қарор қилдим. Ҳозирда клубларингиз ҳақидаги маълумотларни атрофимдагилар ва талабалар билан баҳам кўраман. Уларга қизиқиш билдирмоқда», - дейди таразлик лойиҳа иштирокчиси Саят Мамешов.

Эслатиб ўтамиз, тадбир Қозоғистон миллий ЮНЕСКО клублари ассоциацияси томонидан ЮНЕСКОнинг Алмат шаҳридаги Кластер бюроси ҳамда «ЕCОJER» минтақавий экологик ташаббуслар уюшмаси кўмагида ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар