Қозоғистонда имтиёзли автокредит олиш истагида бўлган 4290 нафар фуқаронинг аризаси маъқулланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Имтиёзли автокредит олиш учун ариза топширган 4290 нафар қозиғистонликнинг аризаси ижобий ҳал қилинди ва уларнинг 31,7 миллиард тенге миқдоридаги кредитлари маъқулланган. Бу ҳақда «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Жанар Ибрашева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда имтиёзли автокредитлар бериш ишлари жадал олиб борилмоқда. Фуқароларнинг аризалари иккинчи даражали банклар томонидан қабул қилинади. Бугунги кунга қадар 4290 нафар фуқаронинг аризаси қаноатлантирилди. Унга ажратилган кредитлар миқдори 31,7 миллиард тенгени ташкил этди. Бугунги кунда «Банк ЦентерКредит», Halyk Bank ва Евросиё банки томонидан аризалар қабул қилинмоқда. Эртага Fortе Bankни ҳам ушбу рўйхатга қўшишни режалаштирмоқдамиз», — деди Жанар Ибрашева.

Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб автокредит олиш учун ариза топшириш жараёни давом этмоқда.

«Статистика доимий равишда ўзгариб туради. Юқоридаги маълумотлар долзарбдир. Имтиёзли автокредитлар оддий кредитларга ўхшайди. Яъни, биринчи навбатда, мижознинг кредитни тўлаш имконияти кўриб чиқилади. Шунинг учун баъзи мижозларнинг аризалари рад этилиши мумкин. Бу ҳақда банклардан кўпроқ маълумотга олиш керак. Автомобилни қўлга киритиш ҳам ҳар бир вазиятга боғлиқ. Мижоз автосалонга келади, машинани текширади ва агар унинг хоҳлаган машинаси бўлса, дарҳол ўша ерда рўйхатдан ўтказади. Агар мижознинг ўзи хоҳлаган машинаси бўлмаса, у кутади «, - деди у.

Алмати ушбу фонддан автокредит олишга даъвогарлар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари, дастлабки учликка Туркистон вилояти ва Нур-Султан шаҳри киради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 16 майдан бошлаб имтиёзли автокредитлар берила бошланди.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар