Қозоғистонда импорт ўрнини босиш бўйича кенгаш қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизда «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси ҳузурида импорт ўрнини босиш бўйича кенгаш қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунди миллий иқтисодиёт ва юртимиз корхоналари даражасини кўтариш ҳақидаги саволлар қизғин муҳокама қилинмоқда. Жамиятимизда давлатни ўйлантирадиган долзарб масалалар мавжуд. Сўнгги пайтларда бюджет соҳасидаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг маошини ошириш масаласи кўтарилди. Аммо улар жами бюджет ишчиларининг 20 фоизинигина ташкил қилади. Қолган фуқароларимиз турли хил корхоналарда ишлашади. Шунинг учун бизнинг мақсадимиз ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини оширишдир», - деди «Атамекен» иллий тадбиркорлар палатаси бошқарма раиси Абилай Мирзахметов.

Унинг айтишича, ҳозирда ривожланган мамлакатларда миллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.

«Биз ҳам юртимиз корхоналарини ривожлантиришни асосий мақсад сифатида кўришимиз лозим. Биринчидан, қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш лозим. Ҳозирда бу кўрсатгич жами иқтисодиётимизнинг 11,5 фоизидан ошмайди», - деди у.

Шу мақсадда миллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаш ташкил қилинмоқда.

«Тадбиркорларимиз бирлашиб, иқтисодиётимизни кўтарайлик деб ташаббус билдиришмоқда. Улар «Атамекен» раҳбариятига импорт ўрнини босиш ва миллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш кенгашини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқишди. Ва бу ташаббус бир овоздан маъқулланди», - деди Абилай Мирзахметов.

Янги кенгашни «Alageum Electric» компаниялар гуруҳи назорат кенгашининг раиси Сайдулла Қожабаев бошқаради.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар