Қозоғистонда илмий-тадқиқотларни тижоратлаштириш лойиҳаларини грант асосида молиялаштириш танлови бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда илмий-тадқиқот ва тижорат лойиҳаларини грант асосида молиялаштириш бўйича танлов бошланди, деб хабар беради Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати.

Охирги 3 йил давомида мамлакатда маълум тижорат салоҳиятига эга истиқболли лойиҳалар жамғармаси шаклланди.

Маҳаллий илмий ишланмаларга асосланган энг яхши инновацион товар ва хизматлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади, молиялаштирилади ва экспорт қилинади.

Олимлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 300 миллион тенгегача маблағ олишлари мумкин.

Лойиҳалар иқтисодиётни соғломлаштириш, сифатли таълим, рақамлаштириш, геологик қидирув ишлари, энергетика соҳасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш, нефт-кимё саноати, экология, қишлоқ хўжалиги, металлургия, металлга ишлов бериш, туризм ва ҳоказо соҳаларни ўз ичига олади.

Ушбу танловда очиқлик ва ошкораликка қаратилган инновациялар пайдо бўлди. Тижоратлаштириш бўйича махсус Миллий кенгаш вакиллари молиялаштириш учун лойиҳаларни танлайди. Унинг таркибига етакчи олимлар, венчур бизнес, тармоқлар вакиллари, инновациялар соҳасидаги мутахассислар киради. Кенгаш Ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Танлов шартларига кўра, лойиҳа 3 йил ичида якунланиб, сотувга қўйилиши, қўшма молиялаштириш грант суммасининг камида 20 фоизини ташкил қилиши керак. Жамоаларда 5 кишигача иштирок этиши мумкин.

Аризаларни қабул қилиш 2022 йил 6 июн куни бошланади ва 5 июлда тугайди. Мурожаатларни «Миллий давлат илмий-техника экспертиза маркази» АЖнинг автоматлаштирилган ахборот тизими, яъни www.is.ncstе.kz.дет ҳаволаси орқали топшириш мумкин.

Сўнгги хабарлар