Қозоғистонда илк маротаба UFC турнири бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ММА усталарининг таниқли менеджери Саят Абдрахманов Қозоғистонда биринчи UFC турнири ўтказиладиган кунни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бир вақтлар армон бўлиб кўринган орзулар ушалмоқда. UFC Қозоғистон. 13 июн», - деб ёзди Саят Абдрахманов ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик Шафкат Раҳмонов ва Жалғас Жумағуловлар UFC шартнома қилишган. Бундан ташқари, мамлакатнинг яна бир вакили Сергей Морозов таниқли промоутер билан шартнома имзолаши мумкин.

Аввалроқ, Жандос Жумағулов Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида ушбу номлари тилга олинган файтерларнинг барчаси Қозоғистондаги турнирда жанг қилишлари мумкинлигини айтган эди.

Сўнгги хабарлар