Қозоғистонда Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонларига бағишланган портал иш бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик блогерлар ва жамоат фаоллари Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонларига бағишланган портални ишга туширишди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик блогерлар ва жамоат фаоллари «Абадий полк» акциясини онлайн тарзда ўтказиш учун портал яратдилар. Лойиҳанинг номи «Жаужүрек полк». Лойиҳа муаллифлари орасида «Миллий Мунозара Федерацияси» Президенти, «Jaqsy Bolady» YouTube муаллифи Бухарбай Болат, таниқли телебошловчи Махаббат Есен, блогер Яков Федеров ва «Ave adicus» YouTube канали муаллифи Аширбек Адилет.

Лойиҳа муаллифлари глобал пандемия сабабли акцияни офлайн режимда ўтказиш имконсизлигини инобатга олиб, уруш қаҳрамонларига онлайн тарзда алоҳида ҳурмат кўрсатишга қарор қилишди.

«Бу шунчаки портал эмас – бу Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамонлари хотираларининг абадий албоми. Биз озодлик учун жонини берган ва порлоқ келажагимиз учун қон тўккан аждодларимизнинг қаҳрамонлигини улуғлашимиз керак!», - деб ёзади лойиҳа муаллифларидан бири Махаббат Есен ўз саҳифасида.

Тадбирда иштирок этиш учун Qaharman1945.kz веб-сайтида ариза ва қаҳрамон ҳақидаги маълумотларни қолдиришингиз керак.

Лойиҳада, шунингдек, Қозоғистоннинг Иккинчи Жаҳон урушидаги роли ва алоҳида қозоғистонлик қаҳрамонларнинг ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади. 9 май куни соат 10: 00да лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қаҳрамонлар шарафига онлайн парад бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар