Қозоғистонда ички туризмнинг ўсиши қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил якунларига кўра, маҳаллий сайёҳлар сони 50 фоиздан ортиқ – 6,9 миллион кишига ошган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу кўрсаткич пандемиядан олдинги даврга нисбатан қарийб 300 минг кишига кўпдир. Шу билан бирга, 2021 йил якунлари бўйича хорижий сайёҳлар сони камайган. Бунга карантин чоралари ва ёпиқ чегаралар сабаб бўлмоқда», - деди Даурен Абаев.

Маданият вазирлиги раҳбари миллий боғларга ташриф буюрувчилар сони ортганини қўшимча қилди. 2020 йилга нисбатан жойлаштириш жойлари сони 172 тага ошиб, 3686 та меҳмонхонани ташкил қилди.

«Айниқса, Иле-Алатау, Колсай ва Чарин миллий боғларига ташриф буюрувчилар сони кўпайиб бораётгани яққол кўзга ташланади», - деди Даурен Абаев.


Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар