Қозоғистонда ички туризм тикланди - тадқиқот

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ички туризм тикланди ва «коронавирус инқирозидан олдинги» кўрсаткичлардан ошиб кетди, бироқ ташқи туризм ҳали ҳам пандемиягача бўлган даражадан анча узоқда, деб ёзади Kazinform ranking.kz нашрига таяниб.

ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюроси 2021 йилдаги саёҳат харажатлари бўйича умуммиллий статистик тадқиқот ўтказди.

Тадқиқотга кўра, мамлакат ичида саёҳат қилганлар сони 9 миллион кишини ташкил этди – бу 2020 йилга нисбатан 12,6 фоизга ва «корона инқирози» 2019 йилга нисбатан 4,8 фоизга кўп. Хорижий мамлакатга саёҳат қилувчилар сони 878,8 минг кишини ташкил этди - 2020 йилга нисбатан 8,3 фоизга кўп, бироқ айни пайтда «коронавирус инқирози»дан олдинги 2019 йилга нисбатан 3,4 баравар кам.

Кўпинча қозоғистонликлар Қозоғистон Республикаси ичида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам шахсий мақсадларда саёҳат қилишади. Жумладан, Қозоғистон бўйлаб 8,5 миллион киши шахсий мақсадларда саёҳат қилган, улардан 4,4 миллион нафари дўстлари ва қариндошларини йўқлаб, 2,3 миллиони дам олиш учун кетган, 753,4 минг киши дўконларга ташриф буюрган ва ҳоказо.

Чет элга ташриф буюрганлар орасида 741,4 минг киши шахсий мақсадларда саёҳат қилган, улардан 390,9 минг нафари таътилини ўтказиш ва дам олиш учун кетган, 265,5 минг нафари дўстлари ва қариндошлариникига борган, 38,4 минг нафари даволаниш ва соғломлаштириш учун кетган ва ҳоказо.

2021 йилда Қозоғистонда уй хўжаликларининг саёҳатга сарфлаган харажатлари 524,9 миллиард тенгени ташкил этди - бу 2020 йилга нисбатан 31,9 фоизга кўп, аммо 2019 йилги корона инқирозигача бўлган даврдан 13,1 фоизга кам.

Уй хўжаликларининг чиқиш туризми сегментидаги харажатлари қарийб бир ярим баравар кўпайиб, 157,6 миллиард тенгени ташкил этди, 2019 йилга нисбатан эса деярли икки баравар камайган.

Ички туризмга сарфланган харажатлар йил давомида 26,2 фоизга ошиб, 367,2 миллиард тенгега етди. 2019 йилга нисбатан 18,6 фоизга ўсиш кузатилди.

Сўнгги хабарлар