Қозоғистонда энг арзон ва энг қиммат енгил автолар рейтинги тузилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг тўрт ойи давомида Қозоғистонда 18 368 та янги енгил ва енгил тижорат транспорти сотилди. Бу ҳақда «ҚазАвтоӨнеркәсіп» автомобилсозлик саноати корхоналари уюшмаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилнинг 4 ойида қозоғистонликлар жами 169,3 миллиард тангага 18968 та янги машина ва енгил тижорат транспорт воситаларини сотиб олди. Ушбу автоуловларнинг ўртача нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,7% га ўсиб, 9,9 млн тангани ташкил этди.

Хусусан, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи пастлигича қолмоқда. Мамлакатда йиғилган автомобилларнинг ўртача нархи 7,6 миллион танга, импорт қилинган машиналарнинг ўртача нархи эса 12,4 миллион танга бўлган.

»4 ой натижаларига кўра, ҳаридорларнинг тўртдан бир қисми (25%) 5 миллион тангадан қиммат бўлмаган машинани танлаган. Бир йил олдин ушбу сегмент бозорнинг 30,2 фоизини ташкил қилганди. 5-7 миллион тангалик машиналар сотилган автоларнинг 21,7%ини (3981 та транспорт воситаси) ташкил қилади. Харидорларнинг 17,2 фоизи 7-10 миллион танга (3160) қийматидаги автомашиналарни олишди.

Бизнес (10-15 млн танга) ва премиум-тоифали (15 млн тангадан қиммат) автомобиллар сегментлари мос равишда 24,9% (4572 та транспорт воситаси) ва 11.2% (2060) ни ташкил этди.

Lada Granta - энг арзон автомобиль бўлиб, унинг нархи 3,4 миллион тангадан (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 25 май кунги расмий курсга кўра, 81 миллион 940 минг сўм – Таҳр.) бошланади.

Арзон автомобиллар ТОР-10 рўйхатида, шунингдек қуйидагилар бор:

Lada 4x4 (бошланғич нархи 4,1 млн тг – 98 млн 810 минг сўм),

Ravon Nexia (4,1 млн тг – 98 810 000 сўм),

Ravon R4 (4,9 млн тг – 118 090 000 сўм),

Lada Largus (5 млн тг – 120 500 000 сўм),

Lada Vesta (5,1 млн тг – 122 910 000 сўм),

Renault Logan (5,2 млн тг – 125 320 000 сўм),

UAZ 3741 (5,2 млн тг – 125 320 000 сўм),

Lada XRAY (5,3 млн тг – 127 730 000 сўм),

UAZ 3909 (5,4 млн тг – 130 140 000 сўм).

Энг қиммат автомобиллар рўйхати:

Mercedes-Benz G-класс (110 млн танга – 2 миллиард 651 миллион сўм),

Genesis G90 (53,2 млн тг – 1 282 120 000 сўм),

Porsche Cayenne (51 млн тг – 1 229 100 000 сўм),

BMW 8 серия (50 млн тг – 1 205 000 000 сўм),

Lexus LX (49 млн тг – 1 180 900 000 сўм),

BMW X7 (42,9 млн тг– 1 033 890 000 сўм),

BMW X6 (40,9 млн тг – 985 690 000 сўм),

Porsche Panamera (37,9 млн тг – 913 390 000 сўм),

Audi Q8 (37,1 млн тг – 894 110 000 сўм),

BMW X5 (36,5 млн тг – 879 650 000 сўм).

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар