Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасида (КASЕ) ўтказилган савдолар якунига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.


Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 21 октябр оқшомига нисбатан 0,72 тийинга ошган. AҚШ долларининг ўртача курси 426,46 тенгени ташкил этди. Миллий банкнинг 22 октябрдаги расмий курси 1 доллар учун 425,71 тенге эди.

Kurs.kz хабар беришича, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 425,8 тенгега сотилиб, 427,30 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султпандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 426,00 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 427,30 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар