Қозоғистонда доллар курси кўтарилмоқда

None
None
ALMATY. Kazinform – Бугун KASE юиржасида доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,03 тенгега қимматлашган.

Бир АҚШ долларининг ўртача қиймати 434,51 тенге.

Миллий банкнинг 8 июндаги расмий курси бўйича 1 доллар 433,45 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 433,53 тенгени, сотиб олиши эса 438,97 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи 432,60 тенге, сотиб олиш нархи 436,09 тенге.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда доллар сезиларли даражада қимматлашганди.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар