Қозоғистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини режалаштириш жараёни очиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бюджетлараро муносабатларни янада ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Абзал Абдикаримов Президентнинг айрим топшириқларини бажариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Парламент Мажилисида тақдим этиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

«Қонун лойиҳасида бюджетлараро муносабатларни янада ислоҳ қилиш назарда тутилган. Давлат раҳбари топшириғи доирасида вазирлик томонидан бюджетлараро муносабатларни янада ислоҳ қилиш бўйича ишлар бошланди. Ислоҳотдан кўзланган асосий мақсад – ҳудудларни молиявий режалаштириш амалиётидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кенг кўламли молиявий мустақилликни таъминлашдан иборат. Айрим турдаги солиқ тушумларини маҳаллий даражага ўтказиш режалаштирилган», — деди А. Абдикаримов.

Унга кўра, хусусий монополия субъектлари томонидан давлатнинг хўжалик функцияларини амалга оширишни тақиқлашни қонунчилик билан таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма инобатга олинган. Шу муносабат билан монополистик функцияларни фақат 100 фоиз давлат иштирокидаги юридик шахсларга амалга оширишга рухсат берувчи тузатишлар таклиф этилмоқда.

«Шунинг учун махсус юридик шахс тушунчасига аниқлик киритилади. Давлат монополиялари ва махсус ҳуқуқлар бундан мустасно, мутлақ ва устувор ҳуқуқларни бериш тақиқланади», - деди у.

Унга кўра, қонун лойиҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда таваккалчилик ва муаммолар юзага келганда ўз вақтида кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар инобатга олинган. Шу муносабат билан, хусусий шерикларнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳисобот бериш бўйича мажбуриятларини белгилаш таклиф этилмоқда.

«Коррупцияга қарши назоратни кучайтириш доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнига очиқлик ва ошкоралик тамойилини жорий этиш таклиф этилмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда монополияга йўл қўймаслик учун уларни Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги билан мувофиқлаштириш тавсия этилади», — деди А. Абдикаримов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар