Қозоғистонда давлат хизматларининг 93 фоизи онлайн режимда тақдим этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда инсон омилисиз яратилган электрон давлат хизматлари сонини кўпайтириш керак. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнес жараёнлар реинжиниринги асосида давлат хизматларини яхшилаш, хусусан, уларнинг янги рўйхатини шакллантириш имконини берди. Натижада хизматлар сони 1300 дан ошди. Масалан, «кўчмас мулкни рўйхатга олиш» хизмати аслида 26 хил хизматдан иборат. Шу муносабат билан, Алихан Асханович, давлат органларига йил охиригача давлат хизматлари рўйхатини янада кенгайтириш бўйича топшириқ беришингизни сўрайман»,- деди Б. Мусин.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда давлат хизматларининг 93 фоизи онлайн режимида тақдим этилади, бироқ айрим давлат идоралари бу ишни ҳали ҳам яхшилаши керак.

«Ушбу янги ташаббусга асосланиб, биз автоматлаштиришнинг яхшиланган кўрсаткичларини жорий қилмоқдамиз. Бу проактив ва тўлиқ автоматлаштирилган хизматлар, яъни инсон омилисиз яратилган хизматлар сони 6 фоизни ташкил этишини кўрсатди. Масалан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан муҳим ижтимоий хизматларни проактив форматга ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу хизматлар аҳоли томонидан юқори баҳоланмоқда. Бошқа давлат органларида проактив хизматларни жорий этиш бўйича ишларни фаоллаштириш зарур. Масалан, вазирлик томонидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, кўрсатилаётган давлат хизматларининг асосий қисми, яъни инсон омили яратган хизматлар сони қарийб 85 фоизни ташкил этади. Бу жуда юқори кўрсаткич»,- деди Рақамли ривожланиш вазири.

Шунинг учун, Б. Мусин инсон омилисиз яратилган электрон хизматлар сонини кўпайтиришда давлат органлари фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидлади.

«Шу муносабат билан, Алихан Асханович, давлат идоралари ўз бизнес жараёнларини қайта кўриб чиқиб, тўлиқ автоматлаштирилган электрон хизматлар сонини 50 фоизга етказиши керак»,- деди Бағдат Мусин.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар