Қозоғистонда давлат харидларини рўйхатга олиш 30 кунгача қисқартирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат харидларига янгича ёндашув жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазири ўринбосари Даурен Кенбейл маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўз вақтида харид қилиш учун биз дастлабки режани кўриб чиқяпмиз. Жорий йилда буджет комиссияси томонидан тасдиқланган ариза асосида харидларни амалга ошириш ва бюджетнинг тасдиқланишини кутмасдан келгуси йил учун шартномалар тузиш имконияти яратилди. Шунингдек, танлов ҳақидаги эълонни олдиндан эълон қилиш мумкин. Ушбу чора ариза бериш муддатини 15 кундан 7 кунгача қисқартиради. Давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, асосий келишувларидан фойдаланган ҳолда, танлов асосида харидларни амалга оширишнинг янги усули жорий этилади. Бу харидларни рўйхатга олишни 30 кунгача қисқартиради «, деди Даурен Кенбейл Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда.

Унга кўра, ҳозир бу жараённинг ўртача давомийлиги 2 ойни ташкил этади.

«Давлат харидлари бўйича янгича ёндашув офис буюмлари, ёқилғи-ёнилғи материаллари, алоқа хизматлари, стандарт (тип) товарларни харид қилишда қўлланилади. Шартнома тузишдан олдин белгиланган талабларга жавоб берадиган потенциал муассасаларга алоҳида эътибор қаратилади. Бу бозорда ўзини кўрсатган компаниялар талабга эга бўлишини англатади. Иккинчи босқичда мижозлар бундай етказиб берувчиларга товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш учун аризалар юборадилар. Шартнома энг яхши таклифга эга бўлган етказиб берувчилар билан имзоланади «, - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар