+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

Қозоғистонда даромади кам оилаларга имтиёзли кредит асосида уй берилади

19 Май 16:16
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда даромади кам оилаларга имтиёзли кредит асосида уй берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов давлат дастуридаги имтиёзли квартиралар кимларга берилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«11 май куни Давлат комиссиясининг йиғилишида уй-жой қурилиши, шу жумладан Оила банки миллий институтини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш топширилди. Унинг асосий ғояси ҳар бир бошпанасиз қозоғистонлик марказга мурожаат қилиши ва даромадларига қараб арзон уй-жой олишлари мумкин. Танлов фақат фуқаролар тоифаларига қараб эмас, балки ҳақиқий даромадларига қараб белгиланади», - деди Б.Атамқулов Ҳукумат уйида бўлиб ўтган брифингда.

Вазирнинг таъкидлашича, биринчи гуруҳга кам таъминланганлар оилалар киради. Бунда оиланинг ҳар бир аъзоси учун энг кам рўзғор миқдори 31 200 танга деб белгиланган.

Агар оиланинг даромади ҳар бир аъзоси учун энг кам рўзғор миқдорининг икки бараваридан - 62,4 минг тангадан ошмаса, улар «2-10-20» дастури бўйича 2 фоизли кредит асосида уй-жой олишлари мумкин.

«Оила аъзоларининг жон бошига 96 700 танга даромадга эга оилалар 5-10-20 дастури бўйича уй-жой олишлари мумкин. Ундан кўпроқ даромади бор оилалар учун 7-20-25 дастури кўзда тутилган», - деди Б.Атамқулов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив