Қозоғистонда чакана савдо ҳажми 6 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йил январь-сентябрь ойларида чакана савдо ҳажми 6 фоизга ўсди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил январь-сентябрь ойларида чакана савдо ҳажми 9186,1 миллиард тенгени ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга кўп», - дейилади ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросида.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида Қозоғистонда чакана савдо умумий ҳажмининг энг юқори улуши Алмати шаҳри (32,1%), Нур-Султан шаҳрига (11,3), Қарағанди (8,9) ва Шарқий Қозоғистон (8,7) вилоятларига тўғри келади.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар