Қозоғистонда британ компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир Асқар Мамин «One Web» британ компаниясининг директорлар кенгаши раиси Сунил Миттални қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

С. Миттал «One Web» глобал сунъий йўлдош тармоғининг бир қисми сифатида Бойқўнғир космодромидан сунъий йўлдошларни учириш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот берди.

Бугунги кунга қадар 110 та сунъий йўлдош космосга учирилган. 2021-2022 йилларда Бойқўнғир космодромидан 8дан кўпроқ учиш амалга оширилади. «One Web» глобал сунъий йўлдош тармоғи 1200 км баландликда 18та орбитал текисликдаги 648та сунъий йўлдошдан иборат бўлади. 2021 йилнинг охирида сунъий йўлдош тармоғини тўлиқ ишга тушириш ва Қозоғистон Республикаси ҳудудига техник хизмат кўрсатиш кутилмоқда.

Томонлар Қозоғистон ҳудудини, шу жумладан узоқ ва бориш қийин бўлган жойларни алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали интернет билан кенг қамраб олиш бўйича лойиҳани амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Нур-Султан шаҳридаги Миллий космик марказида космик аппаратларни йиғиш ва синовдан ўтказиш мажмуаси асосида «One Web» сунъий йўлдошлари учун компонентларни йиғиш лойиҳасининг олиб бориши, шунингдек Марказий Осиёда мамлакатларига «One Web» сунъий йўлдош интернетини тарқатиш учун Қозоғистон ҳудудида шлюз станциясини жойлаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг раиси - «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов, шунингдек, ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин иштирок этди.

«One Web» компанияси интернетга уланиш ва юқори тезликдаги маълумотларни узатиш (паст даражадаги 5-50 Мбит/с) хизматларини кўрсатиш учун глобал паст орбитали сунъий йўлдош тармоғини шакллантиради.

Сўнгги хабарлар