Қозоғистонда болалар боғчаларига қўйиладиган талаблар кучайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрнатилган видеокамералар туфайли жамиятга маълум бўлаётган болалар ҳуқуқларининг бузилиши фактлари боғчаларга қўйиладиган талабларни кучайтириш зарурлиги ҳақидаги ҚР Таълим ва фан вазири позициясининг долзарблигини тасдиқлайди. Вазир Асхат Аймағамбетов боғчалар сифатини ошириш борасидаги асосий ишларга тўхталди, дея хабар беради Kazinform.

«Бундан ўн йилдан кўпроқ вақт олдин болалар боғчалари сонининг жадал ўсишини рағбатлантириш мақсадида лицензиялаш, кейин эса уларнинг фаолиятини давлат назорати, мониторинги ва тартибга солишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Бу нимага олиб келди? Хусусий болалар боғчаларини кескин ошириш ва 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олишни дарҳол 99 фоизгача оширилди. Яхши натижа. Бироқ, бир томондан, очилган боғчалар сонини кўпайтириш мумкин бўлса, иккинчи томондан, сифат масаласи долзарблигича қолмоқда», — деб ёзади А.Аймағамбетов Telegram саҳифасида.

Вазирнинг таъкидлашича, айни пайтда сифат масаласида бешта асосий йўналиш бўйича иш олиб борилмоқда:

1. Лицензиялашни қайтариш. Бу масалада вазирлик депутатлар, жамоатчилик ва давлат идораларининг қўллаб-қувватлашига умид билдирмоқда.

2. Барча болалар боғчаларини аттестациядан ўтказиш, унинг давомида уларнинг иш шароитлари ва сифати текширилади.

3. Болалар боғчаларида давлат буюртмаларини жойлаштириш талабларини кучайтириш.

4. Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг кадрлар салоҳиятини ошириш. Коллеж ва олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш.

5. Мактабгача таълимнинг янги модели доирасида дастурлар мазмунини янгилаш.

Сўнгги хабарлар