Қозоғистонда болалар 5 ёшдан бадиий гимнастикага, 12 ёшдан боксга қабул қилинади - янги норма

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда болаларни спорт машғулотларига қабул қилишнинг минимал ёши белгиланади. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Спорт турига қараб, болаларнинг машғулот ўтказиши учун энг кичик ёш белгиланади. Бу ерда биз мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базага таянамиз. Жумладан, «Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида спортчиларнинг спорт билан шуғулланиш ёшини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойиш асосида спорт захирасини тайёрлаш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда»

, — деди Даурен Абаев марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бадиий гимнастикага 5 ёшдан, боксга эса 12 ёшдан қабул қилиши мумкин.

– Албатта, бу ерда асосий мақсадимиз болалар саломатлигини муҳофаза қилишдир

, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар