Қозоғистонда Биологик хавфсизлик кенгаши ташкил қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати биологик хавфсизлик бўйича кенгаш тузиши лозим. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Фавқулодда вазият режимини таъминлаш бўйича давлат комиссиясининг якуний мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«COVID-19 ва шунга ўхшаш вируслар бир марталик ҳодисага ўхшамайди. Шунинг учун, биз нафақат амалиётда, балки илмий нуқтаи назардан ҳам доимо тайёр бўлишимиз керак. Ҳукумат етакчи олимлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда Биологик хавфсизлик кенгашини тузиши керак», - деди Президент.

Президентнинг сўзларига кўра, таълимни иложи борича мослашувчан қилиш, болалар ва талабалар учун масофавий ўқитиш протоколлари ва усулларини ишлаб чиқиш, мамлакатдаги барча ўқув муассасаларини ҳақиқий рақамлаштиришни якунлаш керак.

«Замонавий масофавий ўқитиш технологияларини жорий этишни жадаллаштириш керак. Таълим дастурларининг мазмуни қайта кўриб чиқилиши ва янада қулай ва интерактив бўлиши керак. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириши янги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар