Қозоғистонда «Байтерек» космик ракета мажмуасини яратиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сенат Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида «Бойқўнғир» космодромида «Байтерек» космик ракета мажмуасини яратиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу протокол 2020 йил 31 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.

«Протоколда томонларнинг 2023 йилда «Байтерек» космик ракета мажмуасини ўрта тоифадаги ташувчи ракета парвоз синовлари бошланишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилган. Протоколнинг асосий мақсади - «Байтерек» лойиҳасининг асосий шартларини тузатиш ва янгилаш. Қайд этиш жоизки, протокол, биринчи навбатда, Қозоғистон томонининг манфаатларини кўзлаб тузилган», - деди Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Сенатнинг ялпи мажлисида.

Бундан ташқари, ҳужжатда Россия томонининг 2036 йилгача «Союз-5» ташувчи ракета комплексини таъминлаш бўйича мажбуриятлари ўрин олган.

«Байтерек» лойиҳасининг мақсади - «Бойқўнғир» космодромидан космик кемаларни экологик тоза ракеталар орқали учиришдир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар