Қозоғистонда барча мактаб битирувчилари якуний имтиҳонлардан озод қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Масофавий ўқитиш ҳолатида мактаб битирувчиларининг якуний аттестацияси фанлар бўйича йиллик баҳоларига асосланиб қўйилади. ҚР Фан ва таълим вазирлиги ана шундай қарорга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий ягона тест синовлари эса ўз муддатида ўтказилади.

Вазирлик хабарига кўра, Қозоғистондаги фавқулодда вазият ва ўқувчиларнинг масофавий ўқишга ўтишлари сабабли, Таълим ва фан вазирлиги 9 (10) синф ўқувчилари учун якуний аттестатлаш имтиҳонлари ва 11 (12) синф ўқувчилари учун давлат якуний аттестатлаш имтиҳонларини ўтказмасликка қарор қилди.

«Биз чуқур таҳлил қилган ҳолда, шундай қарорга келдик. Вазирлик буйруқларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Фан имтиҳонлари ўтказилмайди. Бу ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришини якуний баҳолашнинг максимал даражада адолатли бўлишини таъминлайди», - дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар