Қозоғистонда бандлик ягона рақамли экотизими яратилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ягона рақамли бандлик экотизимини яратди. Бу ҳақда ҚР меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган халқаро конференцияда вазирнинг биринчи ўринбосари Қозоғистон малака марказлари орқали касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва малакаларни сертификатлашни давом эттиришини таъкидлади. Бундан ташқари, «Касбий малака тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ва Миллий малака органини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

«Электрон меҳнат биржаси негизида бандликнинг ягона рақамли экотизими, бир сўз билан айтганда, аҳоли учун бандлик хизматлари онлайн супермаркети яратилди. Бу экотизим фуқароларга иш танлашдан тортиб, меҳнат муносабатларини расмийлаштиришгача бўлган касбий йўлда ҳамроҳ бўлади», - деди у.

Экотизим бир нечта элементлардан иборат: Enbek.kz ягона рақамли бандлик платформаси, Skills Enbek онлайн ўқув платформаси, Business Enbek ва HR Enbek платформалари, шунингдек, режалаштирилган касблар учун Рақамли қўлланма.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яқин 5-10 йил ичида Қозоғистонда 240 га яқин янги касб тури пайдо бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда Қозоғистонда 300 мингга яқин фрилансер фаолият юритади.


Сўнгги хабарлар