Қозоғистонда Балиқчилик қўмитаси ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат томонидан ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ҳузурида Балиқчилик қўмитаси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform.

Тармоқнинг алоҳида идорага бирлаштирилиши яқинда қабул қилинган 2030 йилгача бўлган балиқчиликни ривожлантириш давлат дастурини самарали амалга ошириш, режага мувофиқ балиқ етиштириш, истеъмол қилиш ва экспорт қилишни кўпайтиришга имкон беради.

Давлат раҳбари 2020 йилги Мурожаатномасида Қозоғистон балиқчилигининг катта имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, унинг ривожланишига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, балиқ экспортини 300 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда 545 та янги балиқ хўжалиги ташкил этилади ва 323 фермер хўжалиги тўлиқ қувватга эга бўлади.

Ҳозирда янги қўмита олдида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, қонунчиликни такомиллаштириш, балиқ дастурхони ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, кадрлар билан таъминлаш вазифаси турибди, бу эса давлат дастурини амалга оширишга имкон беради.

Сўнгги хабарлар