Қозоғистонда айрим ёғоч материаллари экспорти тақиқланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 8 июндан бошлаб Қозоғистондан айрим ёғоч материалларини олиб чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Тақиқ маҳаллий ёғочни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва ёғоч маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Чеклов ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 322-сонли «Ёғоч материалларининг алоҳида турларини экспорт қилишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруғи билан жорий этилган бўлиб, у 2022 йил 8 июндан кучга кирди.

«Ушбу буйруқ олти ой муддатда амал қилади ва Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ёғоч материалларининг айрим турларини (ЕОИИ Ташқи иқтисодий хизмати товарлар номенклатураси коди: 4401, 4403, 4404, 4406 ва 4407) олиб кетишни тақиқлайди», — дейилади буйруқда.

Сўнгги хабарлар