Қозоғистонда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг қарорига кўра, транспорт ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олишга даъвогар шахсларни тиббий кўрикдан, маханик транспорт воситалари ҳайдовчисини қайта тиббий кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида «Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчининг 2020 йил 30 октябрдаги №172 қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 11 майдаги №38 қарори эълон қилинди.

Янги қоидаларга кўра, транспорт ҳайдовчилари флюорографиядан ўтиш мажбуриятидан озод қилинади.

«Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш терапевтнинг, ушбу қоидаларнинг 5-бобида кўрсатилган мутахассисларнинг текширишини, психофаол моддаларни фойдаланиш юзасидан биологик муҳитни ўрганишни таъминлайди», - деб ёзилган қарорда.

Яъни, комиссия таркибига терапевт, окулист, оториноларинголог, тиббий психолог, психиатр, нарколог шифокорлар киради.

Шунингдек, транспорт ҳайдашга рухсат бериш тўғрисида маълумотнома бериш тартиби ҳам ўзгартирилди.

Ҳужжатларни қабул қилиш ва тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома бериш тиббий муассасалар орқали ёки «электрон ҳукумат»нинг веб-портали орқали амалга оширилади.

Агар тиббий кўрик хулосаси салбий бўлса, транспорт ҳайдаш ҳуқуқини бериш тўғрисида маълумотнома берилмаслиги қарорда аниқ ёзилган. Бунинг учун раддия хатномасига тиббий кўрик ўтказган ташкилот раҳбари ёки раҳбар вазифасини бажарувчи шахснинг имзоси қўйилиши керак.

Қонун бўйича, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак:

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

Тиббий кўрик хулосаси (тиббий маълумотнома);

Давлат божи тўлаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (давлат божи 3 минг тенге атрофида).

Қарор Адлия вазирлигида 12 майда № 22747 рақами билан рўйхатга олинган.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар