Қозоғистонда автомобиль сотиш операцияларнинг ярми онлайн тарзда амалга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин давлат хизматларининг бир қисмини хусусий платформаларга ўтказилишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Электрон ҳукумат, умуман олганда, порталгина эмас. Унинг ортида кўплаб ахборот тизимлари мавжуд. Бизнинг вазифамиз интеграция амалга ошириладиган электрон ҳукумат тизимлари ва шлюзларининг узилишларсиз ишлашини таъминлашдир. Электрон ҳукумат портали фақат битта элемент. Биз эса унинг қанча фойдаланувчиси борлигига унчалик эътибор бермаймиз», - деди Бағдат Мусин.

У вазирлик хизматларнинг бепул кўрсатилишини таъминлашини таъкидлади.

«Бизнинг вазифамиз электрон ҳукуматнинг асосий қисми ишини таъминлаш ва бошқа корхоналар, тадбиркорларга хусусий платформаларда хизмат кўрсатиш имконини яратишдан иборат. Биз бу давлат хизматлари хусусий платформаларга ўтса ҳам, улар бепул тақдим этилиши кераклиги тарафдоримиз. Биз давлат хизматларини бепул, қулай ва хилма-хил форматларда тақдим этамиз», — деди вазир.

«Авваллари автомобил сотиш ва харидларининг атиги 5 фоизи Egov порталида амалга ошириларди, ҳозир эса 50 фоизи онлайн харид қилинади. Яхшилаш бўйича бу йилга режалаштирилган ишлармиз бор, натижасини кўрасиз, – деб ваъда берди Б.Мусин.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар