Қозоғистонда авиачипталар нархи 12% арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон авиакомпаниялари ички йўналишларда парвоз қилувчи рейслар чиптасини ўртача 12% арзонлаштирди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

Вазирлик матбуот хизматининг маълумот беришича, Давлат раҳбарининг авиачипталар баҳосини арзонлаштириш бўйича топшириқларини бажариш мақсадида ички рейсларда чипта нархи ўртача 12% арзонлаштирилган.

Fly Arystan авиакомпаниясининг парвозлар бозорига кириб келиши натижасида, Қозоғистон аэропортларида йўловчилар сони сезиларли даражада ортган. Жумладан, ўсиш суръати Нур-Султанда 48%, Алматида 45%, Семейда 1013%, Таразда 734%, Павлодарда 117%, Қарағандида 90%, Чимкентда 57 %, Оралда 54%ни ташкил қилади.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфртузилмаларни ривожлантириш вазирлиги давлат органлари ва квазидавлат субъектлари билан биргаликда самолет чипталари нархини арзонлаштириш чора-тадбирларини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг авиаёқилғи нархини арзонлаштириш бўйича топшириғини бажариш доирасида индустрия ва инфртузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Камалиев Қозоғистонда парвозларни амалга оширувчи чет эл авиакомпаниялари ва асосий аэропортлар билан консультациялар ўтказди.

Учрашувда Нур-Султан, Қарағанди, Алмати, Чимкент, Ақтау шаҳарлари аэропортлари ҳамда «Air China Limited», «China Southern Airlines», «Turkish Airlines», «Атласглобал», «Аэрофлот», «Fly Dubai», «Uzbekistan Airways», «Pegasus», «Etihad Airways», «Siberia Airlines», «Ural Airlines» ва «Белавиа» каби чет эл авиакомпаниялари вакиллари иштирок этишди.

Мухтасар қилиб айтганда, авиаёқилғи ҳамда чипталар нархини арзонлаштириш масаласи вазирликнинг доимий назорати остида бўлади.

Сўнгги хабарлар