Қозоғистонда «Алпамис» операси «Йил премьераси» дея тан олинмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган Еркеғали Рахмадиевнинг «Алпамис» миллий операси халқаро миқёсда алоҳида қизиқиш уйғотди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида 3 ва 4 декабр кунлари «Астана Опера» саҳнасида намойиш этилган опера классикаси дурдоналарига хорижий ва маҳаллий театршунослар юксак баҳо берди.

Миллий классика асарининг мутлақо кутилмаган фэнтези услубида намойиш этилиши Қозоғистон опера санъати тарихидаги биринчи тажрибадир.

Алпомиш партиясини Ержан Саипов ва Расул Жармағамбетовлар ижро этишди.

Гулбаршин ролини санъаткорлар Айгул Ниязова ва Жамиля Жаркимбаева саҳнада ролини ижро этишди.

Ноёб санъат асарини театр мухлислари йил премьераси деб аташмоқда.


Сўнгги хабарлар