Қозоғистонда 988,8 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йил 1 декабр ҳолатига кўра, 198,1 минг оиладан 988,8 минг нафар фуқарога манзилли ижтимоий ёрдам тайинланган. Жорий йилда бу мақсад учун бюджетдан 68,5 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Кazinform.

Манзилли ижтимоий ёрдам оиласининг ҳар бир аъзоси жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади.

Бундан ташқари, мамлакатнинг барча ҳудудларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларни кафолатланган ижтимоий пакет (кейинги ўринларда – ижтимоий пакет) билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йил 1 декабр ҳолатига кўра, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 265,1 минг нафар манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларга озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ижтимоий пакет тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда ҳолат тартиб-қоидалари ва карантин тадбирлари муносабати билан 2020 йилнинг II, III ва IV чоракларида, шунингдек, 2021-йилнинг I ва II чоракларида манзилли ижтимоий (рдам олувчиларга нафақа тайинлаш муддати узайтирилган эди.

Ҳозирда қозоғистонликлар манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, шунингдек, eGov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.


Сўнгги хабарлар