Қозоғистонда 9 ой давомида саноат ишлаб чиқариш индекси 102 фоизини ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекси 102,7 фоизини ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил январь-сентябрь ойларида 2020 йилнинг январь-сентябрга нисбатан озиқ-овқат, ичимликлар, резина ва пластмасса буюмлари, бошқа металл бўлмаган минерал маҳсулотлар, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, енгил саноат ва машинасозлик маҳсулотларининг ўсиши кузатилди. Кўмир, хом нефт ва табиий газ ишлаб чиқариш камайган», - дейилади ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросида.

Агентлик маълумотларига кўра, саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши Қозоғистоннинг 14 ҳудудида кузатилмоқда.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 ойида республикада 62,4 миллион тонна нефт, шу жумладан газ конденсати, 91,4 миллион тонна мис рудалари, 2,3 миллион тонна ун, 3,5 миллион тонна бензин, 3,8 миллион тонна дизел ёқилғиси, 10 миллион тонна портлендцемент, 2,2 миллион тонна текис прокат, 93,9 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар