Қозоғистонда 7 млн кишига 42 500 тг ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазият ва чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 7 миллион қозоғистонликларга 42 500 тенге миқдорида ижтимоий ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, даромадидан айрилганлиги сабабли Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан 42 500 тенге миқдоридаги бир марталик тўлов:

- фавқулодда ҳолат даврида (2020 йил 16 мартдан 11 майгача) – 4,6 миллион кишига жами 322 млрд тенге;

- карантин чоралари жорий этилгани сабабли (2020 йил 5 июлдан 17 августгача) 2,4 миллион одамга жами 153,2 млрд тенге тўланган.

Сўнгги хабарлар