Қозоғистонда 5 ойда 1,1 трлн тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг январ-май ойларида қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти 3,1 фоизга ўсди ва 1 110 миллиард тенгени ташкил этди, деб хабар қилади Kazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, бу ўсиш асосан чорвачиликда ишлаб чиқариш ҳажмининг 3,2 фоизга (1,039 трлн тенге) кўпайиши ҳисобига амалга оширилди. Хусусан, тирик вазнда гўшт ишлаб чиқаришнинг 5,5 фоизга, сутнинг 3,1 фоизга ўсиши кузатилди.

Шу билан бирга, 58,3 миллиард тенге миқдорида ўсимлик маҳсулоти ишлаб чиқарилди, маҳсулот индекслари 100% даражасида эди. Ушбу ҳажм иссиқхоналарда экинларни етиштириш орқали таъминланади.

Ҳудудлар орасида республикадагидан юқори кўрсаткичлар тўртта вилоятда қайд этилди: Ақмола - 113,8%, Павлодар - 103,9%, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди - 103,3%.


Сўнгги хабарлар