09:42, 16 Сентябр 2020 | GMT +6
Қозоғистонда 408 кишида пневмония қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 408 та ҳолати ва 1 та ўлим ҳолатлари қайд этилди, 71 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
1 августдан бери Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг жами 30 074 та ҳолати қайд этилган, 332 одам пневониядан вафот этган ва 26 406 киши даволаниб чиққан.