Қозоғистонда 3 та суюлтирилган газ заводи қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 3 та суюлтирилган газ заводи қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 3 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи лойиҳа - Ақтау шаҳридаги кам қувватли газни қайта ишлаш заводи. Унинг қуввати йилига 60 минг тоннани, инвестициялар ҳажми эса 1,5 миллиард тенгени ташкил қилади. Лойиҳани жорий йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Иккинчи лойиҳа – Жанаозендаги мавжуд Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи ўрнига янги газни қайта ишлаш заводини қуриш. Унинг қуввати 900 миллион куб метрни ташкил этиши режалаштирилган. Лойиҳанинг қиймати 147 миллиард тенге. Қурилиш 2023 йилда якунланади», — деди вазир.

Унга кўра, заводда қарийб 760 миллион куб метр товар гази, 232 минг тонна суюлтирилган газ ва 82 минг тонна пентан-гексан фракцияси ишлаб чиқарилади.

«Учинчи лойиҳага келсак, жорий йилда Қашаған конида қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди. Лойиҳа қиймати - 380,8 миллиард тенге. Режалаштирилган тугатиш муддати 2023 йил «, - деди у.

Мағзум Мирзағалиевнинг айтишича, заводда 800 миллион куб метр товар гази, 119 минг тонна суюлтирилган газ, 35 минг тонна конденсат ва 212 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқарилади.

«Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши туфайли 2025 йилга бориб суюлтирилган газ қазиб олиш ҳажми 300 минг тоннага ошиб, 3,5 миллион тоннага етказилади. Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 530 миллиард тенгени ташкил этиши режалаштирилган», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар