09:33, 18 Сентябр 2020 | GMT +6
Қозоғистонда 242 кишида пневмония қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 242 та ҳолати ва 2та ўлим ҳолатлари қайд этилди, 55 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
1 августдан бери Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг жами 30 579 та ҳолати қайд этилган, 337 одам пневониядан вафот этган ва 26 533 киши даволаниб чиққан.