Қозоғистонда 2025 йилгача талабалар ва докторантлар стипендиялари икки баравар ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир Асқар Мамин 2025 йилгача стипендияларни босқичма-босқич ошириб боришини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Талабалар стипендия миқдорини ошириш масаласи доимий назорат остида ва бюджет имкониятларидан келиб чиқиб кўриб чиқилмоқда. Демак, 2005 йилдан бери бакалавриат талабалари учун ойлик давлат стипендияси миқдори босқичма-босқич оширилиб, 2005 йилдаги 2913 тенгедан 2020 йилдаги 26 186 тенгега кўтарилди», - деб ёзган Асқар Мамин депутат сўровига жавобан.

Шунингдек, у Давлат раҳбарининг 2020 йил 27 майдаги Жамоат ишончи миллий кенгашининг учинчи йиғилишида берган кўрсатмасига биноан, 2020 йил 1 сентябрдан педагогика мутахассисликлари бўйича бакалавриат дастурларига ўқишга кирган талабалар стипендиялар 26 дан 42 минггача оширилди, докторантларнинг 150 минггача кўтарилди.

«Таъкидлаш жоизки, «Ёшлар-Ватанга!» дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 12, 13-бандлари 2025 йилга қадар талабалар стипендияларни босқичма-босқич 100% га ошириш, бакалавриат ва докторантлар стипендияларни 75% га ошириш кўзда тутилган», - дея хулоса қилди Бош вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар