Қозоғистонда 2025 йилгача 5 та нефть -кимё заводи фойдаланишга топширилади
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, «нефть-кимё мажмуасини ривожлантириш» лойиҳаси йўналиши бўйича ташқи талабни қондириш учун йирик юқори технологияли нефть-кимё саноати жорий этилади.
Хусусан, 2025 йилга бориб 5 та нефть -кимё заводи фойдаланишга топширилади. Улар: полипропилен ишлаб чиқариш; бензин ва полипропилен учун қўшимчалар ишлаб чиқариш; метанол ишлаб чиқариш; полиэтилен терефталат ишлаб чиқариш; Қашаған кон хомашёси негизида газни қайта ишлаш заводи.
«Натижада, нефть -кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш 5 баробар, яъни 360 минг тоннадан 2 миллион тоннага ошади. Шунингдек, экспорт 9 баробар ошади (0,15 дан 1,4 миллиард AҚШ долларигача) «, - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президентининг Фармони билан «Қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси тасдиқланган эди. Лойиҳа 5 та соҳадан иборат бўлиб, 6 та асосий вазифа ва 13 та кўрсаткични белгилайди.
Муаллиф: Марлан Жиенбай