Қозоғистонда 2020 йилда 936 мингдан ортиқ киши манзилли ижтимоий ёрдам олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил охирида 184,7 минг оиладан 936,2 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан 75,3 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Манзилли ижтимоий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзоси учун жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан паст бўлган фуқароларга берилади.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида манзилли ижтимоий ёрдам билан таъминлашнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет (Давлат ижтимоий ёрдами) билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

2020 йил охирида 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган манзилли ижтимоий ёрдамни олувчилар орасида 218,2 минг бола давлат ижтимоий ёрдамини маҳсулот ва маиший кимё тўпламлари шаклида олди.
Сўнгги хабарлар