Қозоғистонда 16 мингдан зиёд чет эл фуқаролари ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 16114 нафар чет эл фуқароси Қозоғистон Республикасида маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан ишлайди, деб хабар беради Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун берилган рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: биринчи тоифа – 663 (менежерлар ва уларнинг ўринбосарлари) киши , иккинчи тоифа - 3 279 (бўлим бошлиқлари) киши . Чет эллик ишчи кучини жалб қилига берилган рухсатномаларнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли – 7554 киши ва 651 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга 1914 киши, корпоратив алмашишга 1853 киши жалб қилинган.

Ҳозирги вақтда Қозоғистонда 1790 та иш берувчи чет эллик ишчи кучидан фойдаланади. Уларда 494 мингга яқин Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ишчилар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

Меҳнат мигрантларининг келиб чиқишининг асосий мамлакатлари: Хитой - 3837 киши, Туркия - 1965 киши, Ўзбекистон - 1949 киши, Ҳиндистон - 1024 киши, Буюк Британия - 949 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили мамлакатга хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгилайди. 2021 йилда ишчи кучи квотаси 0,31% ёки 29,3 минг бирликни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар